Payshanba, 23 Mart 2017

header image

Жанубий Корея президенти лавозимидан расман маҳрум этилди

Жанубий Корея конституцион суди мамлакат президенти Пак Кин Хе импичментини тасдиқлади. Бу ҳақда суд аъзолари чиқарган ҳукмда айтилган. Шу тариқа 10 март куни Пак Кин Хенинг давлат раҳбари лавозимидаги охирги куни бўлди. У президентлик дахлсизлигидан маҳрум қилинади ва Сеул марказидаги «Мовий уй» давлат қароргоҳини бўшатиб қўйиши керак бўлади. Бироқ ҳозирча…

Жанубий Корея президентлик сайловларининг тахминий муддати маълум қилинди

10 март куни Корея Республикаси Конституцион суди (КР КС) президент Пак Кин Хе импичментини қўллаб-қувватласа ва уни истеъфога чиқарса, у ҳолда икки ойдан сўнг муддатидан аввал ўтказиладиган президентлик сайлови ҳақида эълон қилинади. Эҳтимолга энг яқин муддат сифатида 9-май келтирилмоқда. Бу ҳақида «Российская газета»да хабар берилди. Бугун, маҳаллий вақт билан соат…

Ўзбекистон ва Жанубий Корея раҳбариятлари ўзаро табрик мактублари алмашди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Жанубий Корея президенти вазифасини бажарувчи Хван Гё Ан икки мамлакат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганлигининг 25 йиллиги муносабати билан ўзаро табрик мактублари алмашди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда. Шавкат Мирзиёев Хван Гё Анга йўллаган табрик мактубида, жумладан, шундай дейилади: «Улкан иқтисодий, интеллектуал…

Шавкат Мирзиёев Жанубий Кореяга расмий ташриф билан бориши мумкин

​5 январь куни Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев билан Корея Республикаси президенти вазифасини бажарувчи Хван Гё Ан ўртасида Жанубий Корея томонининг ташаббуси билан телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар қилган. Хван Гё Ан Шавкат Мирзиёевни 2016 йилнинг декабрь ойида ўтказилган Ўзбекистон Республикаси президенти сайловида…

Жанубий Кореяда фавқулодда ҳолат эълон қилинишига нима сабаб бўлди?

Жанубий Корея республикаси ҳукумати 16 декабрь куни фавқулодда ҳолатнинг юқори даражасини эълон қилди. Бунга мамлакатдаги паррандачилик фермаларида парранда гриппининг тез суръатларда тарқалаётгани сабаб бўлган. Ҳукуматнинг саъй-ҳаракатларига қарамай, улар парранда гриппи тарқалишига барҳам бера олмаяпти. У мамлакатнинг турли туманларига кириб бормоқда. Шу муносабат билан, республика ҳукумати фуқароларга мурожаат қилиб, эпидемияга қарши…

ЖЧ-2018 саралаши. Ўзбекистон Жанубий Кореяга ютқазди

Жанубий Корея пойтахти Сеул шаҳридаги «World Cup» стадионида Ўзбекистон миллий терма жамоасини қабул қилган мезбонлар иродали ғалабага эришди. Биринчи бўлимнинг 25-дақиқасида Марат Бикмаев Корея дарвозабони жуда қўпол хатосидан унумли фойдаланиб, 30 метрлардан бўш дарвозани ишғол қилди ва Ўзбекистон терма жамосини олдинга олиб чиқди – 0:1. Иккинчи бўлим мураббийлар жанги бўлди…

Ўзбекистон – Жанубий Корея савдо форумида автомобилсозлик саноатида фаолият юритаётган элликдан ортиқ компания вакили қатнашди

Тошкентда Ўзбекистон – Жанубий Корея савдо форуми бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан ташкил этилган форум доирасида Жанубий Кореянинг автомобиль бутловчи ва эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқарувчи компаниялари иштирокида кооперация биржаси ўтказилди. Тадбирдан кўзланган асосий мақсад – икки давлат ўртасидаги ишбилармонлик алоқаларини ривожлантириш ҳамда чет…

Жанубий Кореянинг «Тоттенҳэм»да тўп сурадиган аъзоси Сон Хинг Мин Ўзбекистон шаънига илиқ фикр билдирди

15 ноябрь куни Ўзбекистонга қарши бўлиб ўтадиган ЖЧ—2018 саралаши доирасидаги ўйин олдидан Жанубий Корея термаси аъзолари ахборот агентликларига интервью берди. Бу ҳақда «Championat.asia» нашри маълумот тақдим этди. «Ўзбекистон яхши жамоа бўлгани учун ҳам турнир жадвалида иккинчи поғонада бормоқда. Унга қарши ўйин қанчалик муҳим эканини барчамиз тушуниб турибмиз. У қийин бўлади….

Samsung йиғиладиган смартфон учун патент олди

Жанубий Кореянинг Samsung компанияси йиғиладиган смартфонини патентлади. Бу ҳақда The Verge хабар бермоқда. Патентда келтирилишича, гап худди йиғма кроват сингари жипслашадиган ва букиладиган дисплейли ингичка қурилма устида боради. Маълумотга кўра, гаджет ярим автомат тарзда йиғилади ва жипслашади. Ҳужжатда келтирилишича, иккинчи экранда қурилманинг йиғилишини фаоллаштириш мумкин.

Жанубий Корея президенти сиёсатидан норозилар сони кескин ошиб кетди

Жанубий Кореянинг президент Пак Кин Хе сиёсатидан норози фуқаролари сони 90 фоизга етди. Gallup Korea ижтимоий хизмати ўтказган тадқиқот натижаси шундан дарак бермоқда. Таъкидланишича, президентни қўллаб-қувватлаш даражаси сўнгги ҳафтада унчалик жиддий ўзгармаган, бироқ, Пак Кин Хенинг президентлигидан норозилар сони 1 фоизга ошиб, 90 фоизга етган. Пак Кин Хе қоҳин дугонаси…